Жиноят содир этилган маҳаллаларда бешлик фаолияти ўрганилмоқда
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Мирзабек Рўзиқулов Дўстлик туманидаги криминоген вазиятига кўра қизил тоифага киритилган Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла бешлиги билан мулоқот ўтказди.
Мазкур жараёнда ҳудудда содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари, фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган фаолияти ҳамда профилактика инспектори томонидан киритилган хулосалар бўйича қилинган ишларга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга бешлик томонидан юритилаётган иш ҳужжатлари ўрганилди. Айни мазмундаги учрашув Пахтакор туманининг 3964 киши истиқомат қиладиган Тошкент маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.