29 Декабр 2021 йил
1260
Жиноятчи банкда ишлаган
Жиззах шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир қилингани аниқланди.
Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.