12 Март 2022 йил 645

Жиноятчиликка қарши курашиш таҳлил этилди

Шароф Рашидов туманида жорий йилнинг дастлабки икки ойида содир этилган жиноятлар таҳлил этилиб, келгусида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Жўрабек Хожанов ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш хусусида сўз юритди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида содир этилган жиноят турлари, уларнинг содир этилиш сабаблари маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.

Тадбир давомида тезкор-қидирув фаолияти куч ва воситаларидан самарали фойдаланиш, аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирларини кучайтириш кераклиги қайд этилди. Бундан ташқари қонунбузарликларнинг олдини олиш ва самарадорликка эришишда мутасадди ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги тилга олинди.

Шахснинг ҳаёти, соғлиғига қарши, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ, айниқса оила турмуш доирасидаги оғир турдаги жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Аҳоли муаммоларини аниқлашда “фуқаробай” ва “маҳаллабай” тарзда ишлаш, ушбу масалаларни ўз вақтида ҳал этишда кераклиги тушунтирилди.

Йиғилишда шахсий таркиб ўртасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириб бориш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик зарурлиги уқтирилди ва келгусида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида қилинадиган ишлар белгиланди.

Text to speech