10 Феврал 2024 йил 4092

Жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

           ИИВнинг ўринбосари, полковник Зуфар Курбановнинг Жиззах вилоятида жиноятчиликнинг аҳволи, бу борада белгиланган вазифалар ва тизим ходимларининг мазкур йўналишда олиб бораётган ишларини кўздан кечирди. Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий биносида яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, Юртбошимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида номзодларни қабул қилиш марказида булди.

Шунингдек, соҳа ходимларининг хизмат, жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ташкил этилган панорама экранли тактик ўқ отиш электрон тренажёрни ҳам кўздан кечирди.

Бундан ташқари Ш.Рашидов тумани “Куёвбоши” МФЙ ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари учун бунёд этилаётган якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши, Жиззах шаҳри ҳамда Фориш туманида жиноятчиликка қарши курашиш, осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шу қаторда маҳллаларда еттилик аъзолари билан мулоқот қилган вазир ўринбосари криминоген вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли билан “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш орқали аниқланган мавжуд масалаларини ҳал этиш, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокидаги қонунбузарликларга барҳам бериш зарурлигини таъкидлади. 

Text to speech