16 Ноябр 2023 йил 2342

Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш йўлида

          Жиззах шаҳри ҳамда Шароф Рашидов туманида “Хавфсиз тун” тадбири доирасида жамоат тартибини сақлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирга жалб этилган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун йўриқнома ўтилди.

Жараёнда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Раҳматулла Бўриев фуқаролар осойишталигини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берди.

Шундан сўнг ходимлар аҳоли хонадонларида фуқаролар билан мулоқот қилишди. Жараёнда рўйхатда туриш қоидасига риоя этилиши, табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Ҳар қандай қонунбузилишига гувоҳ бўлганда зудлик билан ички ишлар органларига хабар бериш, огоҳ ва ҳушёр бўлиш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга фуқароларнинг мавжуд масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мавжуд муаммолари тингланиб, кўтарилган масалалар мутасаддиларга етказилди.

Бундан ташқари хонадонларни куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш, ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлардан огоҳ бўлиш кераклиги тушунтирилди. Қисқаси мазкур тадбирлар орқали қонунбузарлик содир этилишига сабаб бўлувчи омиллар бартараф этилаяпти.

Text to speech