Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди
Жиззах шаҳрида вилоят ИИБ ЖХХ соҳавий хизматлари ҳамда
шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир
аввалида хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари
вакиллари учун масъуллар томонидан йўриқнома ўтилиб, аҳоли осойишталигини сақлаш,
криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди.
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш билан бирга жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб
бўлувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирда вилоят прокуратураси,
вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари мутасаддилари
“қизил” тоифадаги “Боғишамол” ҳамда “Оққўрғонлик” МФЙларида еттилик томонидан
амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, давлат хизматчиларининг
фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
“Хавфсиз
тун” профилактик тадбири доирасида шаҳар ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида
жазо ўтаётган маҳкумлар билан профилактик суҳбатлар қилинди. Бундан ташқари йўл
транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган рейдлар ҳам ўтказилди.