Жиззах академик лицейининг битирувчи босқич ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди
Ўзбeкистон Рeспубликаси ИИВ шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси масъуллари
вазирлик тизимидаги Жиззах академик лицейининг битирувчи босқич ўқувчиларининг
ота-оналари билан учрашишди. Йиғилишда юртимизда ёш авлоднинг таълим олиши,
касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган қулайликлар тилга олинди. Шунингдек,
келгусида ҳуқуқ-тартибот идораларида хизмат қилиш мақсадида таълим олаётган
ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш
лозимлиги тилга олинди. Шу маънода таваккалчиликка асосланган
қимор ўйинлари, уларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди. Таълим тизимида ҳар
қандай коррупциявий холатлардан огоҳ бўлиш ва ўқувчиларни фақат билим орқали
истаган касб эгаси бўлиш ғояси орқали тарбиялаш лозимлиги айтиб ўтилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат ва ҳимоя қилиш, улар
билан хушмуомалада бўлиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши
курашиш вазифаларини виждонан бажаришга қодир бўлган профессионал ходимларни
тайёрлашни таъминлаш, ўқувчиларда соғлом фикрлаш, турли ёт ғояларга қарши
мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби доимий эътибордаги масалаларга ҳам эътибор
қаратилди.
Жараёнда ўқувчиларнинг ота-оналарига
лицeйда ташкил этилган тайёрлов марказидаги таълим сифати ҳақида маълумотлар
тақдим қилинди.