Жиззах шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Жиззах шаҳрида
вилоят ИИБ ЖХХ соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз
тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари
вакиллари учун масъуллар томонидан йўриқнома ўтилиб, аҳоли осойишталигини сақлаш,
криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди.
Тадбирда ҳудуддаги
мавжуд умумий овқатланиш шоҳобчалари, чойхона, ресторан ва кафелар, савдо ва
кўнгилочар мажмуаларда ўғирлик, фирибгарлик каби қонунбузарликлардан огоҳ бўлиш
кераклиги тарғиб қилинди. Бундан ташқари ушбу масканлар ҳамда таровеҳ намози
ўқилаётган масжидларда кузатув камераларининг ишлаши, фуқаролар кириб чиқишида
назорат ўрнатилганлиги, фавқулодда ҳолат вақтида фуқароларни эвакуция қилиш, шубҳали кўринган шахслар ва қаровсиз қолдирилган ҳар қандай
буюмлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки 102 рақамига хабар бериш
лозимлиги тушунтирилди.
Худди
шундай олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида ташкил этилган
Қалқон жамоатчилик гуруҳи томонидан талабалар ўртасида ҳам профилактик
суҳбатлар олиб борилди.
Шунингдек, очиқда
жазо ўтаётган маҳкумлар ҳамда маъмурий назорат остидаги шахслар билан
профилактик суҳбатлар қилинди. Шу куни 18 нафар овчиларнинг ов қуролларини
қай тартибда сақлаётгани ҳам кўздан кечирилиб, белгиланган тартибга риоя
қилмаган 2 овчига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тадбир
давомида қаровсиз қолдирилган 24 та автомашина ва 41 та турли буюмлар эгаларига
топширилган бўлса, 60 та корхона ва ташкилотларнинг идоравий қоровулларининг
хизмати ўрганилди.
Йўл транспорт
ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейдларда
210 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Уларнинг 92 тасини қўпол турдаги
қоидабузарликлар ташкил этади. Жарима майдончасига эса 21 та транспорт воситалари
жойлаштирилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати