Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг Янги – 2022 йил муносабати билан йўллаган байрам табриги
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг Янги – 2022 йил
муносабати билан йўллаган байрам
ТАБРИГИ
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари, қадрли фахрийлар сизларни Янги - 2022 йил билан чин дилдан қутлайман.
Азиз дўстлар!
Сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча жабҳаларда, хусусан ички ишлар органлари тизимида янгиланишлар жараёни кечмоқда. Чунончи, соҳага оид қонунлар изчил такомиллаштирилиб, тизим моддий-техник базаси кучайтирилмоқда, энг замонавий технологиялар жорий этиляпти.
Таъкидлаш керак, ислоҳотлар туфайли соҳавий хизматлар мақбуллаштирилиб, департаментлар ташкил этилди. Ҳар бир маҳалла ўз профилактика инспекторига эга бўлди. Тизимда психолог инспектор, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий қилинди. Ходимларнинг интелектуал, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини кучайтириш борасида ҳам диққатга молик тадбирларга қўл урилмоқда. Худди шундай, ички ишлар органлари ходимлари учун муносиб хизмат шароитлари яратиш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий эътибордаги масалалардан бирига айланди.
Бу жараёнларга мос равишда ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган масъулияти ҳам ортаяпти. Яъни Президентимиз таъбири билан айтганда: “Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин”.
Шундай экан, фаолиятимиз мезони адолат ва эл манфаатлари бўлиши шарт. Яна аниқки, халқимиз ички ишлар органлари ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни жиловлаш борасидаги фидойиликларини ҳар қадамда сезади ва қадрлайди. Ана шу ишончга биз ҳар жиҳатдан лойиқ бўлишимиз кераклигини бир лаҳза ҳам унутмаслигимиз даркор.
Қадрли ҳамкасблар!
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор кириб келган Янги - 2022 йил билан чин юракдан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, муқаддас бурчингизни бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман. Юртимиз обод, ҳар бир кунимиз осойишта бўлсин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!