8 Декабр 2022 йил 558

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали  тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари муносиб нишонлашди. Шу муносабат ўтказилган тантанали тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ходимлар ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

Дастлаб, саҳнага Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи олиб кирилди ва Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров барчани байрам билан қутлади. Шунингдек, Конституциянинг барча бўлим ва моддалари мустақил Ватанимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, инсон манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, миллий ва диний қадриятлар ва виждон эркинлиги ҳамда оилада мустаҳкам муҳитни таъминлаш, Ватанимиз миллий-маданий меросларидан оқилона фойдаланишини белгилаб бериш, миллатлар ва элатлар, халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик, дўстона муносабатларни яхшилаш каби эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилганлиги қайд этилди.

Тантанали тадбир давомида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, туманлар ИИБ бошлиқлари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда  фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди.

Шу билан бирга ички ишлар органлари ходимлари ўртасида бўлиб ўтган “Конституция билимдони” кўрик-танлови ғолиблари Арнасой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси, лейтенант Х.Исломова, Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси, лейтенант Жавлон Аралов, Зафаробод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, лейтенант Камола Қиличовалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech