25 Октябр 2024 йил 8262

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасида “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтказилди


Жиззах вилоят ИИБда “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига йўллаган байрам табрикларини ўқиб эшиттирди.

Тантанали тадбирда Ички ишлар вазирининг буйруғи билан бир гуруҳ ходимларга “Аъло хизматлари учун”, I даражали, II даражали ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари махсус унвонлар, шу билан бирга “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим”, “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар” номинациялари бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ходимлар ҳамда содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этишда ўзларининг касб маҳоратини намоён этган соҳа ходимлари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Тадбир давомида Садриддин Шамсиддинов муаллифлигида чоп этилган “Осойишталик йўлида ярим аср” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Ушбу китобда вилоят ички ишлар органлари ташкил этилгандан буён ўтган 50 йиллик давр мобайнида соҳавий хизматларнинг такомиллашуви хусусида сўз борган. Шунингдек, ички ишлар органлари илғорлари, раҳбар ва ходимларнинг хизмат фаолиятлари, ички ишлар органлари ходимларининг бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш йўлидаги хизматлари ҳам ёритилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech