25 Октябр 2023 йил 2712

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг “25 октябрь–Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам табриги

      Ҳурматли офицерлар, сержант ва сафдорлар!

 

Муҳтарам фахрийлар!

 

Аввало, Сизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, халқимиз сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишга бағишлаган, муқаддас қасамёдига содиқ инсонлар деб билади ва машаққатли хизматингизни муносиб эътироф этади.

Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.

Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида олиб бораётган ислоҳотларни ҳаётга муваффақиятли жорий этишда ички ишлар тизими ходимлари давлатимиз ва жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилмоқда.

Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.

 Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг  “маҳаллабай” тизими жорий қилинди, маҳаллаларда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг биргаликдаги фаолияти йўлга қўйилди.

 

Ҳурматли ҳамкасблар!

 Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўзининг кундалик ҳаётида сезиши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, фидокорона меҳнатингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Text to speech