24 Апрел 2024 йил 4691

Жиззах вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг жисмоний, жанговар ва касбий малакаси оширилмоқда

          Жиззах темир йўл вокзали ва темир йўл инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашаётган Жиззах вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг касбий малакасини янада оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, соҳа ходимларининг шайлигини кўздан кечириш мақсадида саф кўриги ва саф машғулоти ўтказилди.

Бундан ташқари шу куни ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Жиззах вилояти махсус отряди билан ҳамкорликда “Жиззах темир йўл вокзали”да амалий ўқув машғулоти ўтилди. Машғулотда вокзал ҳудудида аниқланган шубҳали предметни зарарсизлантириш ва хавфсизлик чораларини кўриш юзасидан кўргазмали чиқишлар қилинди. Шунингдек, масъул ходимлар томонидан шахсий таркибга портловчи моддалар ва портлатиш ускуналарини аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш тартиблари ҳамда портловчи моддалар ва қурилмалар тўғрисида тушунчалар берилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби ўртасида ҳафтанинг чоршанба кунлари доимий равишда хизмат, жанговар ва ахлоқий-психологик, сешанба ва жума кунлари жисмоний тайёргарлик машғулотлари режа асосида ташкил қилиб борилмоқда.

Text to speech