3 Июн 2024 йил 3662

Жиззах вилоятида Cyber-month ойлиги бошланди

             Жиззах вилоятида 3 июндан “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги – “Cyber-month” комплекс тарғибот тадбири бошланди. Шу муносабат билан Жиззах шаҳридаги киберспорт аренасида матбуот ва ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев ва вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Лазиз Атоевлар мазкур ойликнинг мақсад ва вазифалари, режаланган ишлар хусусида маълумот беришди.

Таъкидланишича, жойларда мобил тарғиботлар билан бирга “Энг фаол маҳалла”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман”, “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг”, “Энг яхши миллий контент” каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари, IT соҳасида онлайн олимпиадалар, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўқув курслари, секторлар раҳбарларининг фуқаролар билан учрашувлари ташкил этилади.

Матбуот анжуманида кибержиноятчиларнинг алдовига ишониб жабрланланган фуқаролар ўз кечмишларини баён этишди. Бундан ташқари матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech