Жиззах вилоятида истиқлолнинг 33 йиллиги шукуҳи
Жиззах вилояти ички
ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари ҳамда
хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг яқинлари Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлашди. “Бир бўлсак – ягона халқмиз,
бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги байрам тадбири “Зомин” туристик
рекреацияон ҳудуди амфитеатрида ўтди. Байрам аввалида вилоят ИИБ бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодиров юртдошларимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 33
йиллиги билан муборакбод этди.
Бадиий дастурда Ватанни
мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар янгради. Ўзбекконцерт Жиззах вилоят бўлими
хонандалари ҳамда сўз усталарининг чиқишлари йиғилганларга байрам кайфияти
улашди. Бундан ташқари таниқли эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари барчани
ўйин-кулгуга чорлади.
Шу куни ИИО ходимлари
ўртасида ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар – 2024” танловининг минтақавий
босқичи ҳам ўтказилди. Хусусан, Самарқанд вилояти ИИБнинг “Шердор”, Жиззах
вилояти ИИБ “ВСФ” ҳамда Сирдарё вилояти ИИБнинг “Зўр-зўр” жамоалари белгиланган
шартлар асосида беллашишди. Байрам тадбир давомида танлов ғолиблигини қўлга
киритган жамоалар муносиб тақдирланди.