29 Ноябр 2023 йил
2825
Жиззах вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда
Мазкур тадбир доирасида Жиззах шаҳрига тунги хизматга жалб этилган
ходимлар учун Мустақиллик майдонида хизмат олди йўриқнома ташкил қилинди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров криминоген
вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка
қарши курашиш, фуқаролар осойишталигини таъминлашда амалга оширилиши лозим
бўлган аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Тадбир давомида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ пробация бўлимининг ҳудудий
бўлинмалари ходимларига хизматда фойдаланиш учун 13 дона электроскутерлар
топширилди.