11 Апрел 2022 йил 551

Жиззахда “Фаровон келажак сари” мавзуида III-Республика форуми ўтказилмоқда

Фаровон келажак сари

Айни кунларда Жиззах вилоятида “Фаровон келажак сари” III республика форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ИИВ ҳамда оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан уюштирилди.

 Республикамизнинг барча ҳудудларидаги аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, Жиззах вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар бўйича масъуллари ҳамда ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар иштирок этган форумда асосий эътибор хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, қонунбузарликларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилди.

 

Форум доирасида семинар-тренинглар ўтказилди

Жиззах вилоятида “Фаровон келажак сари” III республика форуми давомида гендер зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва мавжуд муаммоларга самарали барҳам бериш кўникмаларини шакллантириш учун аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида семинар-тренинглар уюштирилди. Жараёнда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий, ижтимоий кўмак кўрсатиш, аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича сабоқ берилди.

“5000 қадам”

Жиззах вилоятида “Фаровон келажак сари” III республика форуми доирасида “5000 қадам” акцияси ўтказилди. Хотин-қизлар Зомин тумани марказидаги Қайирма маҳалласидан то Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳигача бўлган масофани босиб ўтдилар.

Aёллар беллашувлари

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида хотин-қизлар шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол, футбол, арқон тортиш бўйича куч синашдилар. Якунда ғолиблар тақдирланди.

Cумалак сайли

“Фаровон келажак сари” III республика форуми доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида сумалак сайли бўлиб ўтди.

 

Kўргазмалар

“Фаровон келажак сари” III республика форуми доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар ҳамда таълим муассасалари, жумладан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига бириктирилган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг тасвирий ва халқ амалий санъатига оид кўргазмалари намойиш қилинди.

 

Kонцерт

“Фаровон келажак сари” III республика форуми доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида Жиззах вилояти кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати бадиий жамоаси томонидан концерт намойиш қилинди. 

 

Лойиҳа – амалда

“Фаровон келажак сари” III республика форуми доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” соғломлаштириш оромгоҳида “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Text to speech