12 Январ 2023 йил 465

Жиззахда ички ишлар фахрийлари йўқланди

Жиззах вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, умрини элу юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдек машаққатли ва шарафли ишга бахшида этиб, бугунда яқинлари қуршовида умргузаронлик қилаётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Жиззах вилояти ИИБ томонидан истеъфодаги подполковник Алишер Ўролов ҳамда истеъфодаги старшина Марат Инамовларнинг хонадонига борилиб байрам совғалари топширилди. Шунингдек, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари томонидан фахрийларнинг саломатлиги текширувдан ўтказилди.

Суҳбат чоғида ИИО тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган шароитлар маълум қилинди. Қўлга киритилаётган ютуқлар эътироф этилди. Фахрийларнинг бой тажрибаси ёш ходимлар учун иборат мактаби эканлиги қайд этилди. Шу қаторда фахрий устозлар мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари Ватан хизматига камарбаста бўлиши, ўз устида тинимсиз ишлашлари, асосийси халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишни ўзининг “муқаддас бурчи”- деб билиши лозимлигини таъкидлашди.

Эзгуликка йўғрилган тадбири давомида соҳа фахрийлари эътибордан мамнун ҳолда қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, осойишталиги абадий бўлишини тиладилар.

Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech