28 Апрел 2021 йил 890

Жиззахлик инспектор бир кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ 8- сонли ички ишлар бўлинмаси 40- сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори, катта лейтенант Фаррух Бегимқулов бир фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. Профилактика инспекторига Шароф Рашидов туманининг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, маҳалладоши кўчада маст ҳолда юрганлигини билдирган.

Мазкур мурожаат асосида катта лейтенант айтилган жойга етиб борганида турмуш ўртоғи билан жанжаллашган маст эркак ҳовлисидаги молхонага кириб кетганлиги маълум бўлди. Зудлик билан унинг ортидан борган профилактика инспектори эркакнинг оғилхона болорига ўзини осганлигини кўриб, унинг оёқларидан ушлаб юқорига кўтарган. Шундан сўнг аёл келтирган пичоқда арқонни кесиб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Кўп ўтмай эркак тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тез орада касалхонадан чиқади.  

Text to speech