14 Декабр 2022 йил 446

Жойларда сайёр қабуллар

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ пробация бўлими томонидан Зомин тумани ИИБ билан ҳамкорликда очиқда жазо ўтаётган шахслар учун сайёр қабул ўтказилди. Мулоқотда туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қийнаётган масалаларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит олиш, саломатлигини тиклаш, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқитиш, жазодан озод қилиш каби масалалар мутасадди идоралар масъуллари иштирокида муҳокама этилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Худди шундай, Фориш туманида ўтган сайёр қабулда ҳам маҳкумлар мавжуд муаммоларини баён этишди. Жараёнда яшаш уйини таъмирлаш учун кредит маблағи ажратилиши, бандлик, тиббиёт, таълим каби ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Янгиобод ва Зарбдор туманларида ўтказилган сайёр қабулларда маҳкумлар инсон ҳуқуқлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилишди. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

“Муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз” мавзусидаги тадбирлар давомида ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган, озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган шахсларга келгусида такрор жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик кераклиги тушунтирилмоқда.

 

Text to speech