9 Январ 2023 йил 280

“Зомин” оромгоҳида ҳордиқ чиқарилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” оромгоҳида 30 нафар соҳа вакиллари ўз оила аъзолари билан биргаликда 2 кун давомида ҳордиқ чиқаришди. Чунончи, улар футбол, баскетбол ва теннис ўйнадилар. Шунингдек, тоққа саёҳат уюштирилди, дам олувчилар чанада учиб,  қорбўрон ўйнаб, қувнадилар.

Тунда олов қаршисида баҳру байт баҳси кечди. Кутубхонада китоб ўқишу, томоша залида мультфильм кўришга ҳам вақт топилди. Қолаверса, вилоят санъаткорларининг концерти ташкил қилинди. Хуллас, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳар дақиқаси мароқли кечди.

Text to speech