29 Ноябр 2022 йил 627

Зомин туманида сайёр суд ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Судда туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган шахсларнинг жазосини енгиллаштириш билан боғлиқ ишлар кўрилди.

Қайд этиш жоиз, вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда ИИО пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, белгиланган тартибга амал қилиб, тузалиш йўлига ўтганларига инсонпарварлик тамойили қўлланилаётир. Хусусан, Зомин тумани ИИБ пробация гуруҳининг тақдимномаси асосида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд мажлисида ҳам қилган ишидан чин кўнгилда пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 7 нафар маҳкумларнинг иши кўрилди.

Ушбу шахслар тузалиш йўлига ўтганлиги боис муддатидан илгарли шартли равишда озод этилди. Шу куни маҳкумларга жазо ўташ тартиби, белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя қилганларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган енгилликлар ҳамда жазодан бўйин товлашнинг хуқуқий оқибатлари ҳам тушунтирилди.

 

Text to speech