12 Июл 2024 йил 2331

Зомин туманида сектор раҳбари аҳоли билан мулоқот ўтказди

Зомин туманида Жиззах вилояти ИИО, судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари мутасаддиларининг сайёр қабули ўтказилди. Мазкур жараёнда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қаторида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировга қонунбузарларга нисбатан чора кўриш, етказилган моддий зарарни ундиришга оид масалалар бўйича мурожаатлар қилинди. Қабул давомида ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг 3 таси жойида ҳал этилиб, вақт талаб этадиган муаммолар бўйича масъул корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Бир неча фуқаро эса вилоят ИИБ бошлиғига қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилганлиги учун соҳа ходимларига миннатдорлик билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, сайёр қабулда фуқаролар томонидан кўтарилган камчиликларни бартараф этиш жараёни Ўзбекистон Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан назорат қилинади.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: