Зомин туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди
Туман марказидаги болалар мусиқа
ва санъат мактабида ўтган қабулда судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари
қатори ички ишлар органларига 10 га яқин фуқаро ўзларини қийнаётган масалаларда
мурожаат қилишди.
Хусусан, қонунбузарга нисбатан
чора кўриш, етказилган моддий зарарни ундириш, бандлик, пиёдалар йўлаги қуриш, фирибгарлик
каби масалаларда кўмак сўралди. Айрим фуқаролар жиноятчиликни жиловлаш,
осойишталикни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган ички ишлар органлари
ходимларига миннатдорчилик ҳам билдиришди.
Жараёнда вилоят ички ишлар
бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Азизбек Хабибуллаев ҳар бир ижтимоий,
ҳуқуқий ва иқтисодий масалаларни масъуллар иштирокида кўриб чиқиб, уларни ҳал
этиш нуқтаи назаридан масъулларга вазифалар юклади.
Сайёр қабул давомида 16
ёшга тўлган 2 нафар ёшларга
ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 3 нафар шахсларга ID
карталар топширилди.