Зомин туманида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилди
Зомин туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят
ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида
“Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирга жалб этилган соҳавий
хизматлари ходимлари учун йўриқнома ўтилди. Аҳоли осойишталигини сақлаш,
криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди.
Тадбирда соҳа ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар кўздан кечирилди. Жараёнда 60
нафарга яқин шахслар майда безорилик, жамоат жойида спиртли ичимлик
истеъмол қилиш ҳамда паспорт тизими қоидаларини бузганлиги учун тегишли
тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик
суҳбат ўтказилди.
Ҳамид Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи 1973
йилда туғилган фуқаро ёнидан 3,56 грамм оғирликда марихуана топилди. Бундан
ташқари профилактика инспектори томонидан турли хил маъмурий ҳуқуқбузарликларга
қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган 14 та маъмурий иш ҳужжатлари жиноят
ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат
хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ходимлари томонидан 248 та автотранспорт воситалари
кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида 110 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини
бузганлиги аниқланди. 27 та транспорт воситалари жарима майдонига
жойлаштирилди.
“Хавфсиз
ҳудуд” профилактик тадбири доирасида чет давлатларига бориб қайтган фуқаролар, пробация
ва маъмурий назорат остида турувчи шахслар билан суҳбат ўтказилди. Кўп қаватли
уйлар ва савдо комплексларида фуқароларга ўзларига тегишли мол-мулкларни
қаровсиз қолдирмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Зомин тумани ҳудудида ижтимоий вазият барқарорлигини
таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган кенг
қамровли тезкор-профилактик ишлар давом этмоқда.