9 Сентябр 2021 йил 593

Зоминда 3- сектор оталиққа олган мактабни замонавий кўринишга келтирди

Зомин туманидаги 39- сонли ўрта умумтаълим мактабини Зомин ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси оталиғига олган. Ўтган ёзги мавсумда ушбу масканда қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Хусусан, йўл ҳаракати майдончаси бунёд этилди. Янги ўқув йили бошланиши билан ушбу майдончада туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан ўқувчиларга машғулотлар ўтила бошланди. Таъкидлаш жоизки, автомайдонча туман 3- сектори томонидан болалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат чоғида қоидаларга амал қилишни тарғиб этиш, йўл белгилари билан таништириш мақсадида ташкил этилган.

Бундан ташқари, туман ички ишлар бошқармаси ҳомийлиги ва раҳбариятнинг назоратида ўқув биносининг ташқи фасад қисми ҳам таъмирланди. Кириш эшик ва даразалари янгиланди. Иситиш тизимини тўлиқ алмаштирилиб, ички йўллар ҳамда бино ён атрофлари тексланди. Шу қаторда мактаб оптик толали кабел орқали интернет тармоғига уланди.

Кечагина бошланган янги ўқув йилида 81 нафар болажонлар биринчи синфга қабул қилинди. Бугунги кунда ўрта умумтаълим мактабида 715 нафар ўқувчиларга 45 нафар педагоглар сабоқ беришмоқда. Дарс жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланилаяпти. Таълим тизимига қаратилган эътибор натижаси қолаверса, 3- сектор томонидан кўрсатилаётган бундай ёрдамдан педагог жамоа мамнун.

Қисқаси, туман ички ишлар бошқармаси томонидан ёш авлоднинг фан сирларини чуқур эгаллаши учун зарур шароитни яратиш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган чора-тадбирлари, амалий саъйи-ҳаракатлари ўз натижасини бермай қолмайди, албатта.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech