Зоминда аҳоли ва ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари,
подполковник Акмал Муратов аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида Зомин туманида
аҳоли, хусусан ёшлар билан учрашди. Туманнинг Пахтакор маҳалласидаги 43- сонли
ўрта умумтаълим мактабида ўтган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб
келаётган муаммоларини баён этишди. Хусусан, ичимлик суви тармоғини янгилаш,
ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш ва спорт зали қуриш ҳамда
бандлигини таъминлашда амалий ёрдам зарурлиги айтилди. Мулоқотда, шунингдек
яшаш хонадонини таъмирлаш, қонунбузарга тегишли чора кўриш, томорқа хўжалиги
учун оқар сув олиб келиш, саломатлигини тиклаш, кадастр ҳужжати ва яшаш
хонадонини табиий газ тармоғига улаш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида
ечим изланди.
Сайёр
қабулда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд
камчиликларни ҳамда баён этилган масалаларни жойида бартараф этиш бўйича секторлар
раҳбарлари, тегишли идоралар масъуллари ва маҳалла фаолларига топшириқлар
берилди.
Тадбир давомида эҳтиёжманд фуқароларнинг 6 нафарига
электр печлари, 9 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви учун, 4 нафарига олий
таълим муассасасига шартнома пули тўлаб берилганлиги ҳақидаги сертификатлар, 16 ёшга тўлган 4 нафар шахсларга
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар топширилди.
Бундан ташқари бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда
эсталик совғалари билан тақдирланишди.