Зоминда сайёр суд ўтказилди
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан тумандаги Мустақиллик маҳалласида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Судда “Жазони ижро этиш муассаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни асосида Зомин туман ички ишлар бошқармасининг тақдимномасига биноан 8 нафар шахсларга маъмурий назорат ўрнатиш билан боғлиқ ишлар кўрилди. Суд мажлисида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларнинг қонун талабини бузганлиги билан боғлиқ ҳолатлар танишилди ва уларнинг барчасига бир йил муддатдан маъмурий назорат ўрнатилди.
Бундан ташқари, сайёр судда қатнашчиларга маъмурий назорат тартиблари тушунтирилди. Белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқмаслик ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик каби қоидаларга амал қилишлари лозимлиги уқтирилди.
Шу куни маъмурий назорат қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят иши ҳам кўрилди. Суд ҳукми билан ушбу шахсга нисбатан тегишли жазо тайинланди.